Тожикистон юк ташиш авиацияси

Авиациянинг мазкур тури давлатда ўз ривожланишининг дастлабки босқичида турибди. Ўн йил олдин унинг улушига Тожикистон бутун юк ташувининг атиги 1% тўғри келар эди, ҳозирги кунга келиб эса – 6% (бир минг икки юз тонна юк).

2017 йилда Душанбе халқаро пойтахт аэропортида Япония билан шартнома орқали олинган грантнинг маблағларига қурилган юк терминали ўз ишини бошлади. Пойтахт ҳаво бандаргоҳининг Норвегия, Германия ва Япониядан келтирилган ускуналар билан жиҳозланган замонавий юк бўлими Марказий Осиёда энг яхшиси ҳисобланади, давлат ҳукуматининг режаларида – юк терминали самарали фаолияти, парвозлар географиясининг оширилиши ва хусусий авиация ҳаво кемаларининг жалб қилиниши орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини аҳамиятли тарзда ошириш турибди.

 

Машҳур Aviav TM (Cofrance SARL) Европа брокери Тожикистонда замонавий юк ҳаво кемаларидан фойдаланиш бўйича хусусий ижарага берувчилар билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Давлатнинг ичида мураккаб шароитларда қўнишга тайёр бўлган вертолётлар афзал кўрилади, узоқ масофаларга эса компания менеджерлари ҳажми бўйича мос келувчи юк самолётининг ижарасини расмийлаштирадилар.

Читайте также:  [:ru]Особенности Таджикистана[:tj]Тоҷикистон[:]

 

Юк ташиш ҳаво кемаларини Тожикистоннинг барча тўртала халқаро аэропортлари – “Душанбе”, “Кўлоб”, “Кўрғон-Тюбе” ва “Хўжанд” қабул қилади, шунингдек, давлатнинг кўпчилик тоғли ҳудудларида вертолёт майдончалари ҳам мавжуд.

 

Aviav TM (Cofrance SARL) Марказий Осиёда ишлаш учун хусусий юк ҳаво кемаларининг фойдали ижарасини таклиф этади. Компаниянинг рус тилида сўзлашувчи менеджерлари керакли ҳаво кемасини танлашади, тезда ижара ҳужжатларини тайёрлашади. Юкларни Тожикистонда ташиш учун замонавий юк самолётларидан фойдаланилади: “Боинг 747”, “Ил-76”, “Ан-140”, шунингдек “Ми-8МТВ”, “Робинсон”, “Аэробус Еврокоптер” маркали вертолётлардан ҳам.

 

Ижарага олинган хусусий самолётлардаги юклар кафолатли тарзда ўз вақтида ва бус-бутунлигида етказилади, буни Кофранс САРЛ нинг юк ташиш авиацияси соҳасидаги бой тажрибаси исботлаб турибди.

Aviav TM (Cofrance SARL) компанияси ёрдамида қайси турдаги юклар ташилиши мумкин)? Қуйида уларнинг бутун рўйхати кўрсатилган:

  1. Двигателлар, йиғма дарё ва денгиз кемалари, автомобиллар эҳтиёт қисмлари.
  2. Йиғма мебел.
  3. Офис жиҳозлари.
  4. Маиший жиҳозлар.
  5. Дори-дармон ва парфюмерия.
  6. Маҳсулотлар.
  7. Канцтоварлар, босма маҳсулотлар.
  8. Музейлар учун ускуналар.
  9. Антиквар воситалар.
  10. Музей экспонатлари ва археологик артефактлар.
  11. Асбоблар ва қурилмалар.
  12. Спорт жиҳозлари.
  13. Кийим-кечак ва пойабзал, матолар.
  14. Театр, концерт ва цирк ускуналари.
  15. Ҳайвонлар, гуллар.
  16. Ҳужжатлар.
  17. Мураккаб катта ҳажмли юклар.
Читайте также:  «Эйр Астана» получила второй самолет Embraer 190-Е2

 

Кофранс САРЛ авиаброкери турли-туман маҳсулот ва предметларни ташиш учун юк ҳаво кемасини ижарага беришга тайёр, қонун томонидан таъқиқланган тиббий воситалар, наркотик моддалар ва қурол-яроқдан ташқари.

 

Ҳайвонларни ташиш учун компания ходимлари парвоз пайтидаги ҳамроҳлик ва ғамхўрликни таклиф қилишади; маҳсулот ва дори-дармаонларни ташиш жараёнида салонда энг яхши шароитлар яратилади; синувчан юкларга нисбатан алоҳида муносабат кафолатланади.

 

Тожикистоннинг географик ўзига хослиги бўлиб тоғлар ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларнинг борлиги саналади. Агар юкларни тоғларга етказиш зарурати пайдо бўлса, –  Aviav TM (Cofrance SARL) махсус жиҳозланган вертолётларнинг ижарасини таклиф этади. Бир неча соатлар ичида исталган юк манзилгоҳга етказилади, ижарани расмийлаштириш бўйича барча масалаларни ҳал қилишни авиаброкернинг ходимлари ўз зиммаларига олишади.

Читайте также:  Подразделения ПВО прикрыли российскую военную базу в Таджикистане от поражения крылатыми ракетами и БЛА (Министерство обороны РФ)

 

Алоҳида ҳолларда, кичик ҳажмдаги юк ва бир пайтнинг ўзида бир неча кишилик бригадани ташиш зарурати туғилганда, компания менеджерлари бирданига иккита вертолётни, ҳам юк, ҳам йўловчи ташувчисини ижарага олиш учун расмийлаштирадилар. Буюртмачи иккала бортнинг манзилга бир пайтда етказилишига шубҳаланмаса ҳам бўлади, Aviav TM (Cofrance SARL) профессионалларнинг сифатли ишини ва ҳар бир мижозга алоҳида ёндашувни кафолатлайди.