Тожикистонда авиация ривожланишининг босқичлари

Ўрта Осиё давлати – Тожикистон географик ва иқтисодий ўзига хосликларга эга, бу эса ўз навбатида давлатда авиациянинг муҳим рол ўйнашига таъсир қилади:

1) бир-биридан юзлаб километрлар узоқлигида жойлашган катта майдон ва шаҳарлар;

2) тоғлар билан қопланган катта ҳудудлар – давлат бутун ҳудудининг 92% Помир ва Тян-Шаннинг тоғолди ҳудудларидан иборат;

3) Улкан Сирдарё дарёси ва йирик кўллар;

4) автомобил ва темир йўлларнинг оғир аҳволи.

Биринчи босқич. Тожикистонда фуқаро авиациясининг туғилиши

Биринчи ҳаво рейси иккита қадимий шаҳарлар Ўзбекистоннинг Бухороси билан – Тожикистон пойтахти Душанбени боғлади, мазкур давларда Тожикистон аллақачон Бухоро амирлигининг таркибидан чиққан ва Ўзбекистоннинг таркибидаги автоном вилоят бўлиб ҳисобланарди. Парвоз “Добролёт” ташкилотининг қарорига асосан 1924 йилда РСФСРнинг бутун ҳудуди бўйича авиацияни ривожлантириш доирасида амалга оширилди.  Кичик “Юнкерс-13” самолёти Рашид-бек Ахриевнинг бошқаруви остида ҳафтасига уч марта бир аэродромдан бошқасига йўловчиларни етказган. 1927 йилда парвозларнинг географияси кенгайди: Тошкентдан Самарқандга ва Термизга рейслар пайдо бўлди. Худди шу пайтда Помир тоғлари орқали ўтадиган парвозларни назорат қилувчи Сталинобод аэротугуни (Душанбе 1920-йилларда Сталинобод номи билан аталган) очилди, Душанбеда эса аэропорт қурилди. 1940-йилларнинг иккинчи ярмида “Ли-2” ва “Ю-52” самолётлари йўловчиларни Тожикистоннинг бошқа шаҳарларига, СССРга ташишган; пионерлар ҳаво орқали Артек ва Кавказ, ҳамда Қримнинг Қораденгиз қирғоқларидаги бошқа оромгоҳларига жўнатилган.

Читайте также:  [:ru]История Таджикистана[:tj]Таърихи Тоҷикистон[:]

 

 

Иккинчи босқич. Тожикистон авиагуруҳи

1956 йилда Ўртаосиё ҳудудий бошқармаси Тожикистон авиагуруҳини ташкил қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади, тўрт йилдан сўнг “Ил-18” самолётида Москвага биринчи рейс бўлиб ўтди. 1960-йилларда авиапарк “Як-40”, “Ан-24” ва баланд учувчи “Ан-6” лайнерлари билан тўлди, парвозларни шунингдек, “Ми-8” вертолётлари ҳам амалга оширарди. Тожикистон авиациясининг ўша даврларида бир йилда 750 минг йўловчи ташилган.

 

Учинчи босқич. Фуқаролик авиацияси бошқармаси

1970-йилларда Фуқаролик авиацияси бошқармаси раҳбарлиги остида фаолият юритувчи ҳаво транспортига эга давлатда йилига икки миллион киши бундан фойдаланган. 1979 йилда Тожикистон ҳудудидан революция билан қамраб олинган Афғонистон ҳудудига биринчи рейс билан гуманитар ёрдам етказилган. 1980-йилларда давлатнинг авиацияси ривож топди: янги аэропортлар қурилди, кўтарилиш-қўниш йўлаклари асфалтланди, чипталарни автоматик тарзда банд қилишнинг “Сирена” тизими ишга туширилди.

 

Тўртинчи босқич. 1990-йиллар: пасайиш ва кўтарилиш

1991 йилда Тожикистоннинг авиация транспорти ҳам тўғри, ҳам кўчма маънода юқорида эди, йилига икки миллиондан йўловчи таширди ва юзта совет самолётларини ўз ихтиёрида сақларди: «Ту-134», «Ту-154», «Як-40», «Ан-24», «Ан-26» и «Ан-28», шунингдек ўнта “Ми-8” вертолётини ҳам. 1992 йилда “Тожикистон” (Ҳозирда “Таджик Эйр”) миллий авиакомпанияси ўз ишини бошлади. 1992-1997 йиллардаги фуқаролик урушидан сўнг ташиладиган йўловчилар сони ўн маротабага (!) камайди ва фақатгина Россия билан 1998 йилда ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланишидан сўнг Тожикистон авиацияси яна “тирилди”.

Читайте также:  [:ru]Особенности Таджикистана[:tj]Тоҷикистон[:]

 

Бешинчи босқич. Йигирма биринчи аср: ҳозирги аҳвол ва истиқболлар

2007 йилда Тожикистоннинг авиапаркида биринчи Россияники бўлмаган самолёт – “Боинг 737-300” пайдо бўлди, кейинчалик боингларнинг яна бир неча моделлари ва Хитойнинг турбопарракли “МА60” лайнери билан бойиди.

2010 йилда қабул қилинган Транспортни ривожлантиришнинг мақсадли дастури билан қуйидагилар назарда тутилади:

– Душанбе ҳаво бандаргоҳида янги халқаро терминални қуриш;

– бир неча йирик аэродромларни реконструкция қилиш;

– ҳозирда чипталарни сотиш ва борт овқатланишида монополияга эга бўлган, акционер авиаташкилотларни хусусийлаштириш;

– давлатнинг янги Ҳаво кодексини қабул қилиш;

– бизнес-авиацияси тармоғини ривожлантириш.

 

2015 йилда Тожикистон ҳукумати Давлат авиацияси миллий хавфсизлиги дастурини қабул қилди, унга биноан ҳаво ҳаракатларининг фаолиятига ноқонуний аралашишдан ҳимоя қилиш бўйича муайян чоралар назарда тутилган. Давлатда ҳаво транспортини ривожлантиришнинг асосий йўллари белгиланди: паркни замонавий самолёт ва вертолётлар билан тўлдириш; барча кўтарилиш-қўниш йўлакларини реконструкция қилиш; аэровокзалларни модернизация қилиш; парвозлар географиясини кенгайтириш (2018 йилга Тожикистон авиакомпаниялари ҳафтасига йигирма икки йўналиш бўйича 23 та рейсни амалга оширишади).

Читайте также:  Рейсы с пересадкой в интересных местах

 

Тожкистон авиациясининг ривожланиши бўйича қизиқарли фактлар:

  1. Давлат авиациясида узоқ йиллар давомида ишлаб келган учувчилар “Тожикистон авиацияси ветерани” номли ҳурмат белгиси билан тақдирланади. Айлана илгакда, олтин бошоқлар билан ўралган, кўк осмон фонида, Помирнинг яшил чўққилари устида учаётган кумушранг самолёт акс эттирилган.
  2. Тожкистонда биринчи самолёт биринчи автомобилдан икки йил, биринчи поезддан эса беш йил олдин пайдо бўлган.
  3. National Geographic Traveler журнали – саёҳатларга бағишланган машҳур нашр, Тожикистонни собиқ СССР ҳудудида сайёҳликнинг оммабоп йўналишлари ичида учинчи ўринга қўйган (Қрим ва Кавказдан кейин).