Тожикистон миллий авиакомпаниялари

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ўз самолётига эга бўлишни ҳашамат деб ҳисоблайди ва расмий парвозлар учун Somon Air хусусий миллий авиакомпаниясининг авиапаркидаги “Боинг 373” лайнеридан фойдаланади.

 

Самолёт интерьери тожик миллий услубида қилинган ва замонавий техника билан жиҳозланган. Лайнер давлатнинг биринчи шахслари унга муҳтож бўлмаган пайтда ҳам тўхтаб турмайди, – у оддий йўловчи рейсларини ҳам амалга оширади. Маҳаллий парвозлар учун Тожикистон президенти вертолётлардан фойдаланади.

Тожикистон авиациясининг тарихи 100 йилдан камроқ вақтни ўз исига олган. Асосий қисми тоғлар, даралар ва дарёлардан иборат бўлган давлат яхши ривожланган ҳаво тизимига эга бўлиши лозим, ҳозирги кунда бу ерда тўртта миллий авиакомпания ва Россия, Хитой, Туркия, Бирлашган Араб Амирликларидан ўн бештагача ташувчилар фаолият юритишади.

 

Тожикистоннинг барча авиакомпаниялари олдида турган асосий вазифалар:

  1. Авиапаркларни тўлдириш.
  2. Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш.
  3. Парвозлар географиясини кенгайтириш.

 

Давлатнинг энг кекса компанияси бўлиб Tajik Air (“Таджикские авиалинии”) ҳисобланади, у ўз ишини 1924 йилда Ўрта Осиё ҳаво линияларининг Тожикистон авиатугуни яратилиши биланоқ ўз бошлаган. Иккита “Юнкерс-13” ҳаво кемалари Тожикистон бўйича Помир тоғлари узра йўловчиларни ташиган: Сталинободдан (Душанбе) Панж, Кўлоб, Хўжанд ва Данғарагача. 2009 йилда 1950 йилдан бери “Тожикистон” номи билан юритилган компания “Таджикские авиалинии” номини олди.

Читайте также:  {:tj}Тавассути чархбол ба минтақаҳои кӯҳистонии Помир{:}{:ru}Вертолетом в горные районы Памира{:}{:ar}مروحية إلى المناطق الجبلية من البامير{:}{:it}Elicottero nelle zone montuose del Pamir{:}{:fr}En hélicoptère dans les régions montagneuses du Pamir{:}{:pl}Helikopterem do górzystych obszarów Pamiru{:}{:tr}Helikopterle Pamir’in dağlık bölgelerine {:}{:tm}Dikuçar bilen Pamiryň dagly raýonlaryna {:}{:by}Верталётам у горныя раёны Паміра{:}{:kz}Памирдің таулы аудандарына тік ұшақпен{:}{:kg}Памирдин тоолуу аймактарына вертолёт менен{:}{:uz}Помирнинг тоғли ҳудудларига вертолёт билан{:}{:ua}Вертольотом в гірські райони Паміру{:}

Tajik Air йўловчиларни доимий рейслар билан Россия (Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург ва Сургут), Хитой (Пекин ва Урумчи), Эрон (Теҳрон), Қозоғистон (Олма-ота), Қирғизистон (Бишкек), Ҳиндистон (Деҳли) ва Тожикистоннинг учта ҳаво бандаргоҳи – Душанбе, Хорог, Хўжандга ташийди. Йўловчиларга ўн бирта лайнер хизмат кўрсатади, шу жумладан, “Боинг 737-300”, “Боинг 737-800”, “Боинг 737-500”, Xian MA60. 2017 йилда “Таджикские авиалинии” 356 минг йўловчини манзилига олиб борган, бу ўтган йилгига нисбатан 30 мингга кўпроқ. Компанияда 500 ортиқ киши иш билан банд, етим-болаларга моддий ёрдам бериш бўйича катта хайрия ишлари олиб борилади.

 

2007 йилда янги иккита авиакомпания пайдо бўлди: Asia Airways ва East Air. Asia Airways Осиё давлатларига чартер рейсларига ихтисослашган: Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари. Мазкур авиакомпания Тожикистоннинг миллий юк ташиш авиакомпанияси ҳисобланади, Россиянинг “Волга-Днепр” компанияси билан ҳамкорлик қилади ва Душанбе пойтахт халқаро аэропортида жойлашади.

Компаниянинг паркида «Ан-12», «Ан-26», «Ил-76», Foker-50 маркали самолётлар мавжуд.

 

East Air 11 йилдан бери муваффақиятли тарзда йўловчиларни ташийди, “Кўп тўлаш нимага керак?!” шиори остида фаолият юритади. Компаниянинг асосий аэропортлари – “Кўлоб” ва “Кўрғон-Тюбе”, мазкур шаҳарлардан East Air Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Новороссиск, Челябинск, Оренбург шаҳарларига парвозларни амалга оширади. Авиакомпания хайрия ишлари билан шуғулланади ва Халқаро Тинчлик қишлоғи билан келишувга асосан мураккаб ҳаёт вазиятларида бўлиб қолган болаларни касалхоналарга етказади. Йилига икки марта компания ходимлари ўзига хос реклама акцияларини амалга оширишади: ҳисоби бўйича “юбилейи” бўлган йўловчиларга мобил алоқа воситаларини топширишади, лайнерлар бортида ютқизишларсиз бўлган лоторея ўйинларини ўтказишади, электрон кўринишда чипта сотиб оладиганларнинг барчасига аҳамиятга молик чегирмаларни эълон қилишади. East Air фаол тарзда сайёҳлик фирмалари билан ҳамкорлик қилади, Россия аэропортлари билан трансферли йўловчиларни ташиш бўйича шартномаларни тузади. Парвоз пайтида самолётларнинг борти авиакомпаниянинг босмахонасида чоп этилган ва рейслар жадвали, ривожланиш режалари, бўш иш ўринлари тўғрисидаги барча маълумотлар инглиз, рус инглиз тилида келтирилган журналлар тарқатилади. Компаниянинг борт ходимлари йўловчиларни ёрқин ферузаранг форма, хиралик қилмайдиган хизмат ва ўзгармас табассумлари билан хурсанд қилишади.

Читайте также:  {:tj}Бандарҳои асосии ҳавопаймоии Тоҷикистон{:}{:ru}Главные воздушные гавани Таджикистана{:}{:ar}الموانئ الجوية الرئيسية في طاجيكستان{:}{:it}Aeroporti principali del Tagikistan{:}{:fr}Principaux aéroports du Tadjikistan{:}{:pl}Główne porty lotnicze Tadżykistanu{:}{:tr}Tacikistan’ın ana hava limanları{:}{:tm}Täjigistanyň esasy howa menzilleri{:}{:by}Галоўныя паветраныя гавані Таджыкістану{:}{:kz}Тәжікстанның бас әуе айлағы{:}{:kg}Тажикстандын негизги аба гавандары{:}{:uz}Тожикистоннинг энг асосий ҳаво бандаргоҳлари{:}{:ua}Головні повітряні гавані Таджикистану{:}

 

East Air нинг авиапарки кенгайишда давом этмоқди – ўтган йили Airbus A320 самолёти харид қилинди.

 

 

Ўз “ҳамкасбларидан” бир йилга ёшроқ бўлган Somon Air Тожикистон миллий авиакомпанияси – Душанбе аэропортида жойлашган. У IATA га аъзо бўлган Тожикистоннинг ягона ташувчисидир. Компаниянинг авиапаркида олтита лайнер мавжуд: иккита “Боинг 737-300”, иккита “Боинг 737-800” ва иккита “Боинг 737-900 ER”, ҳаво кемаларидан бири шоир М. Турсун-Зоданинг номини олган, яна учтаси тожик сиёсатчиларининг номилари билан аталган.

Доимий рейсларнинг йўналишлари:

– Душанбе, Кўлоб, Хўжанд (Тожикистон);

– Бухоро, Тошкент (Ўзбекистон);

– Олмаота (Қозоғистон);

– Москва («Домодедово»), Санкт-Петербург, Оренбург, Екатеринбург, Қозон, Красноярск, Иркутск, Сочи, Краснодар (Россия);

– Дубай (БАА);

Читайте также:  «Эйр Астана» получила второй самолет Embraer 190-Е2

– Истамбул (Туркия);

– Урумчи (Хитой);

– Франкфурт-на-Майне (Германия).

Чартер рейслари Нижневартовск ва Ханти-Мансийскка амалга оширилади. Йилига бир маротаба Somon Air Тожикистондан Саудия Арабистонига ҳажга бораётган зиёратчиларни етказади. Авиакомпания ҳаммаси бўлиб йигирма олти йўналишда йўловчиларни ташийди.