Помирнинг тоғли ҳудудларига вертолёт билан

Тоғлар давлати

Тожикистон тоғлар давлатидир, бутун ҳудудининг 53% – бу денгиз сатҳидан уч минг метр баландликда жойлашган юқори тоғли минтақалардир. Тожикистоннинг шарқида Помирнинг чўққилари қулоч ёзган, энг баланди аввал Комунизм (денгиз сатҳидан 7495 мерт) деб аталган – Исмоил Сомоний чўққисидир. Ғарбида алпинистларни ўзининг қизиқарли йўналишлари ва қорли чўққилари билан, саёҳатчиларни эса – гуллаган водийлари билан жалб қилувчи Фан тоғ тизмалари чўзилган. “Мен Фан тоғларида юрагимни қолдирдим” – деб ҳисоблар эди Тожикистон табиати ва тозалига мафтун бўлган бард ва саёҳатчи Юрий Визбор.

Еваропанинг Aviav TM (Cofrance SARL) авиаброкери Тожикистоннинг етиб бориш қийин бўлган жойларига вертолёт йўналишларини ташкил қилишни таклиф этади: чўққилари музликлар билан қопланган ва кўпинча ўтиб бўлмайдиган, ҳамда эгри-бугри дараларидан тез дарёлар оқиб ўтадиган Тукистон, Зарафшон, Гиссорак ва Олой тоғ тизмаларига.

 

Тожикистон сирлари

Тожикистоннинг тоғ массивлари нафақат ўзининг қўл теккизилмаган табиати билан, балки археологлар томонидан қисман ўрганилган ва бошқа кўплаб сирларни ўзида сақлаган қадимий ғор ва манзилгоҳлари билан жалб қилади. Aviav TM (Cofrance SARL) компанияси қадиймий манзиллар ва табиий диққатга сазовор жойларга саёҳатга бориш учун вертолётни ижарага беради, тажрибали экипажлар эса мураккаб парвозни қизиқарли саргузаштга айлантиришади.

Читайте также:  «Эйр Астана» получила второй самолет Embraer 190-Е2

 

 

Зарафшон тоғ тизмасининг жанубий тоғолдидаги Ангиляк ғорида 2003 йилда Помир тоғларида 40 минг йил олдин яшаб ўтган неандертал одамининг излари топилган. Маҳаллий аҳамиятдаги юқоритоғ Хорог аэропортидан қадимий ғоргача вертолёт атиги икки соатда етказади. Аэродромда кенг вертолёт майдончаси бор, аммо доимий рейслар мавжуд эмас. Кофранс САРЛ қадимий сирларга саёҳат уюштириш учун замонавий ҳаво кемаларини таклиф этади.

 

Барча ўзига хос табиий гўзаллик ҳаваскорларини паррак қанотли машина хушманзара Фарғона водийсига, “Буюк Помир тизмасига” етказади; Оқ-су номли гўзалликда танҳо тоғ ва дараларга энг яхшиси Хўжанд аэропортидан (унгача юз километр), ёнида сайр қилиб юрган қўтослари бор Қоракўл юқоритоғ кўли қирғоқлари ва сирга тўла Уюрмалар водийсига – Тожикистоннинг пойтахти Душанбадан ёки Қирғизистоннинг Бишкекидан жўнаш лозим. Қўл тегмаган табиати ўзининг мўжизакор тасвирлари, айниқса қуш парвози баландлигида иллюминаторлардан аниқ кўринадиган манзараси, билан ҳаёратда қолдиради.

Читайте также:  {:tj}Помир: саёҳатҳои шикорӣ ва чархболӣ{:}{:ru}Памир: охотничьи туры и вертолетные экскурсии{:}

Вертолётлар вазиятни осонлаштиради

Паррак қанотли машина янги чўққиларни забт этмоқчи бўлган алпинистларни кўтарилиш жойига қулайликлар билан етказиб қўяди. Улардан бири Чимтарга, Фан тоғларида жойлашган, тоғ спорти ҳавастмандлари ўртасида турли қийинчилик даражасидаги алпинист йўналишлари билан машҳур. Алпинистларнинг кўтарилиши бошланадиган лойқа кўлларгача, қачонлардир бу ердан Буюк Ипак йўли ўтган, Душанбедаги аэропортдан вертолёт орқали учиб бориш қулай (масофа бир юз йигирма километрни ташкил этади).

 

Вертолейтларнинг ўрнини, айниқса тоғларда қор кўчкилари рўй берадиган, автомобил ҳаракати қийинлашган ёки бутунлай тўхтаган қиш мавсумларида, ҳеч нарса боса олмайди. Ошиб ўтиш учун мураккаб бўлган довонлар, алп майсазорларига ва чалачўл ландшафтига эга Олой тизмаси жойлашган жойда ўрин олган; баландлиги денгиз сатҳидан 5,5 минг метр баландликдаги тоғ массиви ҳудудларида ҳаво транспорти ҳам йўловчиларни, ҳам юкларни ташиш бўйича асосий юкламани ўз бўйнига олади.

Читайте также:  Инженерный центр S7 Technics помог Somon Air перерегистрировать самолеты

 

Экзотик ов ва балиқ тутиш

Вертолётнинг учиш хусусиятлари денгиз сатҳидан 3-4 минг метр баландикла яшовчи ёввойи қўйлар ва ўрта осиё тоғ эчкиларига овни ташкил қилиш жараёнида ҳам керак бўлади. Тоғ дарёларида балиқ овлаш ҳаваскорларини гулмохи, зоғора ва сигалар кутади, тамаддундан узоқроқда жойлашган жойларда эса саёҳатчилар архар, тўқай буғуларини, йиртқичлардан – айиқлар, сиртлонлар, сувсар ва тулкиларни учратиши мумкин. Помир ва Тян-Шан тоғ массивлари геолог, географ, биолог, археолог ва палеонтологлар учун жуда ҳам қизиқ.

 

Турли табиий ва иқлим минтақалари шароитида ҳаво парвозларини ташкил этиш таэрибасига эга бўлган Aviav TM (Cofrance SARL), парвозларнинг хавфсизлигини кафолатлайди. Компаниянинг ходимлари учун иложсиз нарсанинг ўзи йўқ!